Барча солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида билиб олинг
Солиқ ҳуқуқбузарлигининг таркиби, ҳуқуқбузарлик учун ким масъул ва жалб қилинганлиги ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликлар учун қандай жавобгарлик чоралари қўлланилиши ҳақида билиб олинг. Солиқ ҳуқуқбузарлигини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги меъёрий қоидалар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида мисоллар ёрдамида танишиб чиқинг.
Тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумотларни топиб олинг
Солиқ органларида солиқ сири билан боғлиқ бўлмаган Тадбиркорлик субъектлари ҳақида ошкора, тўлиқ вa тушунарли тарзда маълумот олинг.
Солиқ органларига хабар юборинг
Порталда солиқ сири ҳисобланмайдиган хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида маълумот топишингиз мумкин. Солиқ ҳуқуқбузарлигидан боҳабар бўлиш учун портал фойдаланувчилари ҳуқуқбузар ҳақида маълумотлар билан танишиб, давлат хизмати органларига ишонч телефонлари орқали хабар қилишлари ёки электрон ариза юборишлари мумкин.
Мурожаатлар натижалари ҳақида билиб олинг
Хабарнинг рақами ва санасини эслаб қолинг. Агар сиз порталда фаол фойдаланувчи бўлсангиз ва аввал хабар юборган бўлсангиз, сизга барча хабарларнинг кўриб чиқилиш натижалари, жумладан, ҳуқуқбузарлик фактининг тасдиқланиши, ҳуқуқбузарликка оид тушунтиришлар (мавжуд бўлса) текширув натижаси, ҳуқуқбузарларнинг жарималари ҳақида маълумотлар тақдим этилади.